Бекободда камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш масъуллари 950 млн сўмни талон-торож қилгани аниқланди

Тошкент вилоятининг Бекобод туманида камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш масъулларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Бекобод тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Н.Ж. ва бош ҳисобчиси Э.Ў. тикувчиликка ихтисослашган 3 та МЧЖ раҳбарлари билан ўзаро тил бириктириб, 2023 йилнинг октябрь декабрь ойларида Бекобод туманида яшовчи 116 нафар фуқарога гўёки касаначилик фаолиятида зарур бўладиган асбоб-ускуналар етказиб берилгани тўғрисида расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш йўли билан 950 миллион 570 минг сўмни талон-торож қилган.

Қонунбузилиши ҳолати ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида аниқланган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар