Қашқадарёдаги мактабда ўқувчи ва директор ўринбосари бир-бирини калтаклади

Ижтимоий тармоқларда Шаҳрисабздаги мактаблардан бирида ўқувчи ва директор ўринбосари бир-бирини ургани ҳақида маълумот тарқалди.

Шаҳар ҳокимлигининг матбуот хизматида қайд этишларича, вазият 19-февраль куни соат 10:45 да 1-сонли умумтаълим мактабда содир бўлган. Директор ўринбосари Ш.К. машғулотлар пайтида қорбўрон ўйнаётган ўқувчиларни дарсга чақириб олган.

«10-синф ўқувчиси Ж.Б. директор ўринбосарига қулоқ солмади», – дейилган хабарда.

Ш.К. Ж.Б.ни кабинетига олиб кириб, уни урган. Ўқувчи ҳам худди шундай жавоб қайтарган. Ҳодиса натижасида иккала шахс шифохонага ётқизилди, ҳозир ҳуқуқ-тартибот ходимлари тергов ишларини олиб бормоқда.

Янгиликлар