Ўзбекистонда 26 февраль куни қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

«Ўзгидромет» 26 февраль, душанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 2-7° илиқ бўлади.

Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, эрталаб қор ёғади, туман тушади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3-5° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, бази жойларда қор ёғади, туман тушади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° совуқ бўлади.

Янгиликлар