Ер юзини «сариқ» магнит бўрони қамраб олди

Бугун Ер юзасига сариқ даражали магнит бўрони ёпирилди (К-индекс-4), хабар берди Meteoagent.

Шу туфайли баъзи одамларнинг боши оғриб, ўзини ёмон ҳис қилиши мумкин.

Яқин кунларда геомагнит кўрсаткичи нормал даражага тушади.

Магнит бўронлар бу — Қуёш ичидаги реакциялар. Бу вақтда Қуёш массаси отилиши, Қуёш юзасида тўлқинлар ва бошқа жараёнлар содир бўлади, бунинг натижасида энергия Қуёшдан ҳар тарафга, шу жумладан, Ер сайёраси томонга ҳам тарқалади.

Янгиликлар