«Ўзгидромет» Андижонда 27 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди

Республика Гидрометеорология хизмати маркази 27 сентябрь, якшанба куни Андижон вилояти, шу билан бирга, мамлакатнинг бошқа вилоятларида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди.

Фото: «fotouz.uz»

Маълум қилинишича, Андижонда ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3—8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8—13 даража илиқ, кундузи 22—27 даража илиқ бўлади.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3—8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10—12 даража илиқ, кундузи 23—25 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3—8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5—10 даража илиқ, кундузи 15—20 даража илиқ бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3—8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7—12 даража илиқ, кундузи 20—25 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3—8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8—13 даража илиқ, кундузи 20—25 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3—8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10—15 даража илиқ, кундузи 22—27 даража илиқ бўлади.

Фарғона ва Наманган вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 3—8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8—13 даража илиқ, кундузи 22—27 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларида ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5—10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7—12 даража илиқ, кундузи 15—20 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар