Фарғонада 27 октябрь куни ёғингарчилик кутилмайди

Республика Гидрометеорология хизмати маркази 27 октябрь, сешанба куни Фарғона вилояти, шу билан бирга, мамлакатнинг бошқа вилоятларида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди.

Фото: «Tez News»

Маълум қилинишича, Фарғона вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5—10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3—8 даража илиқ, кундузи 17—22 даражада бўлади.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5—10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7—9 даража илиқ, кундузи 21—23 даражада бўлади.

Қорақалпоғистон, Хоразмда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17—22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3—8 даража илиқ, кундузи 8—13 даражада бўлади.

Навоий ва Бухоро вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17—22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5—10 даража илиқ, кундузи 19—24 даражада бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17—22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5—10 даража илиқ, кундузи 18—23 даражада бўлади.

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17—22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5—10 даража илиқ, кундузи 21—26 даражада бўлади.

Андижон ва Наманган вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5—10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3—8 даража илиқ, кундузи 17—22 даражада бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17—22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0—5 даража илиқ, кундузи 12—17 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар