Қирғизистон—Тожикистон чегарасида содир бўлган зилзила кучи Самарқандда сезилди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар беришича, 26 октябрь куни Тошкент вақти билан 08:10 да Қирғизистон—Тожикистон чегарасида зилзила содир бўлди.

Foto:«Milliyet»

Маълум бўлишича, зилзила координаталари шимолий кенглик бўйича 39,49 градус, шарқий узунлик бўйича эса 71,75 градусни ташкил этган. Зилзила магнитудаси М=4,9, чуқурлиги 10 километр. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа жанубий-шарқий йўналиш бўйича 292 километр бўлган.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

Самарқанд: 276 километр, 2 балл.

Шунингдек, Гулистон, Жиззах шаҳарларида 2 балл, Андижон шаҳрида 3 балл, Наманган, Фарғона шаҳарларида эса 4 балл зилзила кучи сезилган.

Аввалроқ Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Фарғонада сезилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар