«Artel», «Toshkentvino Kombinati», «Asaka bank», «Safia» ва бошқа йирик компаниялар бўш иш ўринларини эълон қилди — рўйхат

Тошкентда 26 ноябрь ҳолатига кўра «Artel», «Toshkentvino Kombinati», «Asaka bank», «Safia» ва бошқа йирик компания, ташкилотлар томонидан hh.uz порталида эълон қилинган бўш иш ўринлари ҳақида маълумот тақдим этилди.

Фото: «Tez News»

Call-марказ директори
ООО Safia қандолатчилик уйи (Тошкент)

Қандолатчилик уйи 4 миллиондан 5 миллионгача бўлган маош эвазига Call-марказ директорлиги учун иш таклиф этади. Ишга кирмоқчи бўлганлардан Call-марказнинг самарали узлуксиз ишлашини, телефон орқали маслаҳатларни, қайта қўнғироқни ташкил этиши керак бўлади. Шунингдек, у савдо режасининг бажарилишини, ходимлар ишининг сифати доимий назоратини ташкил этиш ва Call-марказ ишини такомиллаштириш бўйича стратегияларни топиши лозим. Иш вақти соат 09:00 дан 18:00 гача бўлиб, раҳбар Excell дастуридан профессионал фойдалана олиши, Сall-марказларни бошқариш ва ривожлантириш бўйича тажрибага эга бўлиши шарт.

График/веб-дизайнер
Инновациялар, технологиялар ва стратегия маркази (Тошкент)

Марказ камида 2 йиллик тажрибага эга, ўзбек ва рус тилларини яхши биладиган, Corel Draw, Photoshop, Adobe xD ва бошқа асосий дастурдарда ишлай оладиган график/веб-дизайнер изламоқда. Шунингдек, ходимда веб-сайтлар, мобиль иловалар ва тақдимотларни лойиҳалаштириш мисоллари келтирилган портфели бўлиши лозим. Иш вақти соат 09:00 дан 18:00 гача, ходимнинг маоши 5 миллиондан 7 миллионгача бўлади.

Дилер
АО Toshkentvino Kombinati (Тошкент)

Дилер белгиланган ҳудуддаги чакана савдо дўконларига доимий бориб туриши, буюртмалар қабул қилиши ҳамда янги тадбиркорларни қидириш ва жалб қилиши лозим. Бундан ташқари, шартномалар тузиш, мижозлар базасини сақлаш ва кундалик ҳисобот тайёрлаб бориши керак бўлади. Унга 1 ой синов муддати берилади. Иш вақти соат 09:00 дан 18:00 гача, иш ҳақи эса 2 миллиондан 5 миллионгача. Ишга кирмоқчи бўлганлар 1 йиллик тажрибага эга, иш кунинини режалаштириш ва тартибга солиш қобилияти ва, албатта, ташқи кўринишга эга бўлиши керак.

Ҳисобчи
АО Uzauto Motors Powertrain (Тошкент)

Компания бухгалтерия ҳисоби ёки бизнеснинг бошқа йўналишлари бўйича олий маълумотли, 2 йиллик тажрибага эга, инглиз ва рус тилларини биладиган ҳамда Excel, PowerPoint бўйича кучли кўникмалари мавжуд ҳисобчи изламоқда. У бухгалтерия маълумотлари базасини шакллантириш, юритиш ва сақлаш бўйича ишларни бажаради. Маълумотларни қайта ишлашда фойдаланиладиган маълумот ва норматив маълумотларга ўзгартиришлар киритади. Бухгалтерия ҳужжатлари хавфсизлигини кузатади ва уларни архивга топшириш учун белгиланган тартибда расмийлаштиради. Ходим иш давомида тушлик билан таъминланади.

Халқаро тўлов тизимларини ҳисобга олиш бўйича бош мутахассис
Asaka bank (Тошкент)

Банк MasterCard / VISA IPS дастурларида ишлай оладиган, халқаро тўлов тизимлари талабларини таҳлил қилувчи ва инглиз тилини мукаммал даражада биладиган ходимни ишга олади. Мутахассиса Mastercard / Visa тўлов тизимлари бўйича операцияларни ҳисобга олишни такомиллаштириш ва оптималлаштириш бўйича таклифлар киритиши лозим. Шу билан бирга, банк филиаллари билан ўзаро алоқаларни ўрнатади. Иш тажрибаси талаб қилинмайди.

Матбуот котиби
АО Artel (Тошкент)

Компанияга ишга кирмоқчи бўлган киши журналистика, жамиятшунослик ва сиёсатшунослик соҳасида олий маълумотли бўлиши ва журналистика соҳасида камида 3 йиллик тажрибага эга бўлиши керак. Рус, ўзбек ва инглиз тилларини билиши, мақолалар, тақдимот ва реклама матнларини ёза олиши шарт. Шунингдек, компания ва унинг юқори мансабдор шахслари атрофида ижобий ахборот майдонини шакллантириш ва қўллаб-қувватлаши ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ўзаро комплекс ҳамкорлик ўрнатиши лозим.

Янгиликлар