Хорижий давлатда ўқиганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақида маълумот берилди

Хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги қайси турдаги ҳужжатлар тан олиш синовларсиз амалга оширилиши маълум қилинди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова айтди 2020 йил 26 декабрь куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда айтиб ўтди.

Фото: AOKA

Хабар қилинишича, мазкур турдаги ҳужжатлар Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақидаги Низомнинг 7-бандида келтирилган. Улар қуйидагилар:

  • хорижий давлатларда умумий ўрта, ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва малака ошириш таълими олган талабгорларнинг хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлари;
  • Ўзбекистон ҳудудида филиаллари ва қўшма таълим муассасалари фаолият юритаётган хорижий таълим муассасаларида таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари;
  • тизимида олий таълим муассасалари бўлган Ўзбекистон вазирликлари ва идораларининг йўлланмалари асосида мутахассисларни мақсадли тайёрлаш учун хорижий давлатлар томонидан ажратилган квоталар (грантлар) ҳисобидан таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари;
  • 1992 йил 1 январгача хорижий таълим муассасаларига ўқишга кирган талабгорларнинг ҳужжатлари.

Янгиликлар