Коронавирус янги штаммининг асосий хавфи эълон қилинди

Лондон гигиена ва тропик тиббиёт мактаби юқумли касалликларни математик моделлаштириш маркази олимлари коронавируснинг янги штаммининг асосий хавфи ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда «Medical express» нашри хабар берди.

Фото: «ura.ru»

Маълум қилинишича, инглиз штамми шифохоналарда беморлар сони кескин кўпайиши, шунингдек, ўлим статистикасида салбий ўсишга олиб келиши мумкин. Таъкидланишича, фаолият кўрсатаётган ўқув муассасалари ёпилмаса, ҳукуматлар кўраётган чоралар ўз самарасини йўқотиши мумкин. Шунингдек, олимлар вирус уни юқтирган одам учун катта хавф туғдирадими ёки йўқ, ҳозирча аниқланмаган. Бироқ, улар штамм кўпроқ юқумли бўлиши мумкинлиги ҳақида маълум қилган.

Бундан ташқари, хабарда кононавируснинг янги турида «BioNTech» кампанияси ишлаб чиқарган вакцина беморга таъсир қилиш эҳтимоли юқори эканлигин таъкидлаган. Вируснинг янги штамми сабаб кўплаб давлатлар Буюк Британия билан парвозларни бекор қилди ва бошқа қўшимча чоралар киритган.

Аввалроқ коронавируснинг янги тури яна икки давлатда аниқлангани ва Африканинг яна бир мамлакатида коронавируснинг янги тури аниқлангани хабар қилинганди. Шунингдек, Осиё мамлакатларига ҳам коронавируснинг янги тури кириб келгани маълум қилинганди.

Янгиликлар