Тамаш Шуйок Венгриянинг янги президенти этиб сайланди

Венгрия парламенти  Конституцион суд раиси лавозимида ишлайдиган Тамаш Шуйокни янги президент қилиб сайлади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Шуйокни 134 нафар депутат қўллаб-қувватлади, 5 нафари қарши чиқди, қолганлар сайловда иштирок этмади.

Шуйок 8 кун ичида қасамёд қилиб, лавозимни эгаллаши лозим. Унга қадар мамлакат президенти вазифасини парламент спикери Ласло Кёвер бажаради.

Тамаш Шуйок давлат раҳбари лавозимини Каталин Новакдан сўнг эгаллайди. Аёл педофилия жиноятида айбланган шахсни афв этгани билан боғлиқ можаро туфайли истеъфога чиққан.

Янгиликлар