Россия яна бензин экспортини чеклайди

Россия ҳукумати 1-мартдан бензин эскпортига вақтинчалик тақиқ ўрнатади, хабар берди ТАСС.

Аниқлик киритилишича, чеклов ярим йил давом этади. Ушбу чора баҳорги ва ёзги мавсумларда талаб ўсишини мувозанатлаштириш мақсадида кўрилади.

Тақиқ Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари, Жанубий Осетия, Абхазия, Монголия ва Ўзбекистонга тааллуқли эмас.

Қайд этиш лозимки, Россияда бензин экспорти учун тақиқ ички ёқилғи бозоридаги нарх билан боғлиқ вазиятни барқарорлаштириш учун 2023-йилда 21-сентябрдан 17-ноябрга қадар давом этганди.

Тақиқни бекор қилиш ҳақидаги қарор ички бозорни ёқилғи билан бойитиб, таклиф профицити яратилганидан сўнг қабул қилинганди.

Россия энергетика вазирлиги ўшанда зарурат туғилса автомобиль бензинига тақиқ яна такрорланиши мумкинлигини айтганди.

Янгиликлар