Тошкентда ўғлини қўшни болани уришга мажбурлаган ота қамалди

Тошкентнинг Учтепа туманида фарзандини бошқа болани уришга мажбурлаган ота 10 суткага қамалди.

Маълум бўлишича, воқеа 21 март куни содир бўлган. 10 ёшли Т.М. қўшниси Х.К. билан ўзаро келишмовчилик сабаб уришган. Бу вақтда Т.М.нинг отаси Э.М. уларнинг ўзаро жанжалини кузатиб, болаларни ажратиш ўрнига аксинча, ўғлига қўшнисини уриши учун имкон яратган. Ўзи ҳам уришга кўмаклашиб, жанжални давом эттиришга ўғлини мажбур қилган.

Таъкидланишича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 (майда безорилик) ҳамда 188-1-моддасида (вояга етмаган шахсни маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишга жалб қилиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган отага Жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани суди томонидан 10 сутка маъмурий қамоқ ва БҲМнинг 10 баравари — 3 миллион 400 минг сўм жарима жазоси тайинланди.

Янгиликлар