Самарқандда тўрт фарзанднинг онаси ўзини каналга ташламоқчи бўлди

Самарқандда тўрт фарзанднинг онаси рашк туфайли ўзини каналга ташламоқчи бўлди, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Воқеа 27 май куни соат 16:00 атрофида содир бўлган. Аниқланишича, 26 ёшли аёл рашкдан қувур устига чиқиб ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган.

Аммо ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фуқарони қутқариб қолган, ва у билан профилактик суҳбат ўтказган.

Ҳозирда тегишли идора ходимлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар