Тошкентда тарвуз сотувчиси маст ҳолда харидор аёлга тегажоғлик қилгани учун 5 суткага қамалди

Тошкентда харидор аёлга нисбатан номақбул ҳаракатлар содир этган тарвуз сотувчиси қўлга олинди. Бу ҳақда шаҳар Олий суд порталида ҳабар берилган.

Маълумотларга кўра, ҳодиса 25 июнь куни Чилонзор туманида содир бўлган, 33 ёшли тарвуз сотувчичи маст ҳолда нотаниш харидор аёлнинг бел ва белдан пастки қисмидан ушлаб, номақбул ҳаракатлар содир этган.

Суд мажлисида эркак ўз айбига иқрор бўлиб, қилган ишидан пушаймонлигини, бошқа бундай қилмишларга йўл қўймаслигини айтган.

Суд эркакни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси 1-қисми (шаҳвоний шилқимлик қилиш) ва 194-моддаси (ички ишлар органи ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан айбдор деб топди.

Натижада, эркак 5 сутка қамоқ жазосига ҳукм қилиниб, 3,4 миллион сўм миқторда жаримага тортилди.

Янгиликлар