Қирғизистон парламенти электрон сигареталарни олиб киришни ва сотишни тақиқлади

Қирғизистон парламенти электрон сигареталарни давлат ҳудудига олиб киришни ва сотишни тақиқлашни қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда «Интерфакс» ҳабар беради.

Киритилган янги ўзгаришлардан кўзланган мақсад ўсиб келаётган ёш фуқароларнинг саломатлигини электрон сигареталар истеъмолидан ҳимоя қилишдир, — деб таъкидланган ҳабарда.

Жумладан, электрон сигареталардан фойдаланиш қонун доирасида, маъмурий жаримага сабаб бўлиши маълум қилинди.

Шунингдек, сигаретларни белгиланмаган жойларда чекиш учун жисмоний шахсларга нисбатан 40 минг сом ($462), юридик шахслар учун — 60 минг сўм ($690) миқдорида жарима жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Бундан ташқари, жисмоний шахслар учун 50 минг сом (578$), юридик шахслар учун — 65 минг сом (751$) миқдорида жаримага тортиш режалаштирилмоқда. Электрон сигареталар импорти учун эса 150−200 минг сом (1735−2313$) миқдорида жарима ёки бир йилдан икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш кўзда тутилмоқда.

Янгиликлар