Уммон давлати Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режим жорий қилди

Уммон давлати Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режим жорий қилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар беради.

Аниқлик киритилишича, Ўзбекистон фуқаролари мамлакатда 14 кун давомида визасиз қолиши мумкин.

Ушбу муддатдан кўпроқ вақт давомида мамлакатда қолишни истаган Ўзбекистон фуқаролари, Уммонга кириш визасини олиш учун аэропортга мурожаат қилишлари мумкин, — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг март ойида Ўзбекистон Уммон фуқаролари учун 10 кунлик муддатга визасиз режим жорий қилган эди.

Янгиликлар