Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котибини «Олий Даражали Дўстлик» ордени билан тақдирлади

Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котиби Антониу Гутерришни «Олий Даражали Дўстлик» ордени билан тақдирлади, — дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

Гутерриш дунёда ҳамжиҳатликни фаол тарғиб қилиш, ташкилот фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек, Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилгани саъй-ҳаракатлари учун мукофотланди.

Давлатимиз раҳбари мукофотни топширар экан, Ўзбекистон билан БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги мисли кўрилмаган юксак даражасига эришишда Антониу Гутерришнинг шахсий ҳиссасини алоҳида таъкидлади. Бош котиб Ўзбекистон томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган глобал ва минтақавий аҳамиятга эга бўлган кенг кўламли ислоҳотлар ва ташаббуслар ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани, БМТ институтларининг республикадаги фаолияти кенгаяётгани алоҳида таъкидланди, — дейилади хабарда.

Шунингдек, БМТ раҳбарининг халқаро хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, глобал бошқарув институтларини ислоҳ қилиш, барқарор ривожланиш мақсадларини илгари суриш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш, яшил ва рақамли ривожланишни таъминлаш, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлигини таъминлаш борасидаги узоқ муддатли саъй-ҳаракатлари қайд этилди.

Янгиликлар