Сурхондарёда прокурор 10 минг доллар пора билан ушланди

Сурхондарё вилоятида прокурор йирик миқдорда пора олаётган вақтида ушланди. Бу ҳақда бош прокуратура матбуот хизмати хабар беради.

Аниқланишича, прокурор 29 июнь куни Сурхондарё вилояти прокуратураси ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида пора устида қолга олинган.

Матбуот хизматининг хабарига кўра, прокурор фирибгарлик йўли билан сувни тежовчи технологияларни ўрнатишга ёрдам бергани учун 10 минг АҚШ долларини олаётган вақтида жиноят устида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар