Хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Фуқароларни Хорижий давлатларга жумладан Канадага ноқонуний ишга жойлаштиришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент матбуот ҳизмати ҳабар беради.

Самарқанд шаҳрида бир неча фуқароларнинг ишончига кириб, уларни Англияга ишга юборишни ваъда қилган фуқаро, ўз хизматлари учун талаб қилган 18 минг АҚШ долларни олаётган пайтда қўлга олинди.

Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқарони Канадага ишлашга жўнатиб беришни ваъда қилган фирибгар 3 минг АҚШ долларини олаётган вақтида, ашёвий далиллар билан ушланди.

Қорақалпоғистонда ҳам шундай ҳолатга чек қўйилди. Фуқаро Сербия ёки Болгарияда ишлаш учун виза олиб беришга ваъда бериб, келишилган 1,5 АҚШ минг доллардан 500 долларини олаётган вақтда қўлга олинди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар