Чирчиқда сотувчи аёл ўзини ёқиб юборишга уринди

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида сотувчи аёл қўлига бензин солинган идишни олиб, Миллий гвардия ходимлари олдида ўзини ёқиб юбориш билан таҳдид қилди. Ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги матбуот ҳизмати маълумот берди.

Аниқланишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода Бўстонлиқ туманида туғилган 46 ёшли аёл бўлиб, у муқаддам уч маротаба жавобгарликка тортилган.

У 10 июнь куни савдо қоидаларини бузаётгани сабабли Чирчиқ шаҳар Давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан берилган огоҳлантиришга норозилик билдириб, ушбу ҳараткаларини ўзини ёқиб юбориш билан таҳдид қилиш орқали намойиш етган.

Шундан сўнг, аёл 28 июнь куни сотув учун белгиланмаган жойда ноқонуний савдо қилаётгани учун ишчи гуруҳ томонидан аёлга тушунтириш ишлари олиб борилган. Аммо тушинтириш ишларини олиб бориш жараёнида аёл, ишчи гурух ходимларига эътироз билдириб, салбий хатти-ҳаракатларни юзага келтиришга уринган.

Содир бўлган ҳодиса оқибатида, ҳеч ким тан жароҳати олмагани маълум қилинган.

Ҳозирда аёлга нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар