Ўзбекистонда оғир аҳволда қолган аёллар учун ижтимоий уйлар қурилади

Пойтахтимизда 28 июнь куни президент Шавкат Мирзиёевнинг иштирокида ёшлар сиёсати соҳасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ёшларни қоллаб қуватлашга оид янги таклифлар муҳокама қилинди.

Маълум бўлишича, эндиликта Ўзбекистонда оғир аҳволда қолган аёллар учун барча ҳудудларда бир хонали ижтимоий уйлар қурилади.

Аёллар ишга жойлашиб, оёққа тургунча улар бу уйларда 3 йил текин яшаши мумкин бўлади.

Биз ёшларнинг ҳаётда муносиб ўрин топиши учун бор куч ва имкониятларимизни ишга соламиз. Сизлар мамлакатимизнинг умиди ва таянчисиз, келажагимиз бунёдкорисиз, – деди Президент сўз якунида.

Бундан ташқари, соғлиғи сабабли ишга бора олмаётган аёл-қизларни масофавий иш билан таъминлаш ҳам йўлга қўйилади.

Шунингдек 3 ёшгача болалари бўлган талабаларга масофавий таълим олиш имконияти берилади.

Янгиликлар