БМТ Бош котиби Ўзбекистонга ташриф буюради

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Марказий Осиё мамлакатлари жумладан: Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистонга ташриф буюради. Бу ҳақда ташкилот сайтида дея хабар берилади.

Қайд этилишича, Гутерриш 29 июнь куни Марказий Осиё давлатларига сафар қилади.  Ҳабарларга кўра, бош котиб биринчи бўлиб Ўзбекистон пойтахти Тошкентга ташриф буюради.

Унинг Марказий Осиё мамлакатларда бўлишидан мақсад, давлат раҳбарлари ва бошқа юқори мартабали ҳукумат вакиллари билан учрашиш шунингдек, иқлим ўзгариши билан боғлиқ лойиҳаларни муҳокама қилиш.

Бундан ташқари, Гутерриш Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида ҳам иштирок этади. У ўз нутқида форум иштирокчиларига БМТ Низоми ва Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига асосланган кўп томонлама тамойилларга содиқлигини яна бир бор тасдиқлаш зарурлигини эслатиб ўтади.

Янгиликлар