Сирдарёда водоканал ишчилари заҳарланди: 1 киши халок бўлди, яна 2 киши оғир аҳволда

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги сув ҳайдаш насос станциясида уч киши заҳарланди. Бу ҳақда «Узсувтаминот» матбуот ҳизмати ҳабар бермоқда.

Аниқланишича, Сирдаё вилояти Гулистон шаҳри «Боғишамол» МФЙ Гулистон кўчасида жойлашган 5-оқова сув ҳайдаш насос станциясидан соат 10:00да вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасига тезкор мурожаат келиб тушган.

Ҳабарга кўра, «Сирдарё сув таъминоти» АЖ Гулистон шаҳар филиалининг 3 нафар ходимлари оғир заҳарланган бўлган.

Фожиа оқибатида, бир фуқаро ҳалок бўлгани, яна икки нафари ўта оғир аҳволда шаҳар шифохонасининг жонлантириш бўлимида еканлиги маълум қилинган.

Ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар