Чустдаги 52-ИДУМнинг барча битирувчилари талабаликка қабул қилинди
Наманган вилояти Чуст туманидаги 52-ихтисослаштирилган давлат умумий ўрта таълим мактабининг барча битирувчилари талабаликка қабул қилинди. Бу ҳақда вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, 2019/2020 ўқув йилида 52-ихтисослаштирилган давлат умумий ўрта таълим мактабини битирган 18 нафар ўқувчининг барчаси талабалар сафига қабул қилинган.
«Бу ютуқ нафақат 29 нафар мактаб жамосидаги устоз-муаллимларнинг ютуғи, балки битирувчиларнинг илм-маърифат йўлидаги интилишлари ҳамда ота-оналарнинг эътибори самараси ҳамдир. Бундай муваффақият бизга янада иштиёқ бағишлаб, келгусида ҳам барча битирувчиларимиз шундай натижаларга эришиши борасида астойдил фаолият юритишимизга қанот бўлади», — дейди мактаб директори Фазлиддин Қўчқоров.
Мавзуга доир: Қоракўлда Халқаро математика мактабининг барча битирувчилари талабаликка қабул қилинди
Аввалроқ Бухоролик ўқувчи бир вақтнинг ўзида 5 та хорижий олийгоҳга, андижонлик ўқувчи қиз 94 та хорижий ОТМга қабул қилингани ҳақида хабар қилинганди.