Қоракўлда Халқаро математика мактабининг барча битирувчилари талабаликка қабул қилинди

Бухоро вилояти Қоракўл туманида Халқаро математика мактабининг барча битирувчилари талабаликка қабул қилинди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Қоракўл туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Таъкидланишича, 2019/2020 ўқув йилида Қоракўл туманида Халқаро математика мактабини битирган 48 нафар ўқувчининг барчаси олий таълим муассасаларига талабаликка тавсия этилган.

«Муҳтарам Президнтимиз томонидан бизнинг мактабимизга халқаро мақом берилиши бу аввало жуда катта ютуқ бўлиши билан бир қаторда, аслида жуда катта масъулият ҳам эди. Биз билдирилган ишончни энди мамлакатимиз ва халқаро майдонда оқлаш масъулиятини олганмиз. Ушбу вазифанинг ҳали эндигина ярмисини уддаладик », — дейди мактаб директори Темир Рўзиев.

Фото: Қоракўл туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Aввалроқ Ўзбекистон ОТМларида кимё ва биология йўналишларида имтиёзли дипломга эга талабалар магистратурага имтиҳонсиз қабул қилингани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар