Самарқанд шаҳрида қанча мактаб битирувчиси ОТМларга ҳужжат топширгани маълум қилинди
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги шаҳардаги умумий мактаб битирувчиларининг қанчаси олий таълим муассасаларига кириш учун ҳужжат топширгани ҳақида маълумот берди.
Ҳокимликнинг берган маълумотларига кўра, Самарқанд шаҳрида 2019—2020 ўқув йилида 77 та мактабни 6244 нафар йигит-қиз тамомлаган. Шундан 4887 нафари олий таълим муассасаларида ўқиш учун рўйхатдан ўтган бўлса, 164 нафари коллеж ва техникумларга ҳужжат топширган.
Хабарда айтилишича, ўқишни юқори таълимда давом эттиришни истамаган битирувчи-ёшларнинг эса бандлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистонда 2020—2021 ўқув йилида ОТМларга қанча мактаб битирувчиси ҳужжат топширгани маълум қилинганди. Унга кўра, олий таълим муассасаларига 366 556 нафар мактаб битирувчиcи ҳужжат топширган. Бу эса умумий мактаб битирувчиларининг 81,3 фоизини ташкил этганди.
Шунингдек, Самарқандда ОТМларга кириш учун тест синовлари қаерда ўтказилиши ҳақида хабар берилганди.