Оққўрғонда аёлга етказилган зарар учун қарийб 19 млн сўм ундириб берилди

Тошкент вилояти Оққўрғон туманида қарздор фуқародан етказилган зарар учун 19 миллион сўмга яқин пул ундириб берилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Маълум бўлишича, Мажбурий ижро бюросининг Оққўрғон туман бўлими иш юритувига  маъмурий суднинг ижро варақаси (суд қарори)га асосан қарздор О.Раҳимовдан ундирувчи Н.Юсупова фойдасига етказилган зарар учун жами 18 968 566 сўм ундириш белгиланган.

Ижро иши бўйича олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздор фуқародан ундирувчи фойдасига 18 968 566 сўм етказилган зарар пуллари тўлиқ ундирилиб, тилхат асосида Н. Юсуповага топширилган. Шу тарзда суднинг қарори амалда ижро этилди ва ижро ҳужжати тамомланган.

Аввалроқ Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти Ангрен ва Нурафшон шаҳарларида қарздор оталардан алимент пулини ундириб бергани, Андижонда қарздор ота қарийб 6 миллион сўм тўлагани хабар қилинган эди.