Вобкентда 5 нафар маҳбус муддатидан аввал озод қилинди (видeo)

Бухоро вилояти судьялари Вобкент туманида 26 октябрь куни сайёр қабул ўтказди. Унда 5 нафар маҳбуснинг йиғма жилд ҳужжатлари суд томонидан кўриб чиқилиб, қолган жазони ўташ муддатидан шартли озод қилинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, Жиноят ишлари бўйича Вобкент туман суди томонидан Жиноят кодексининг 73-моддасига (Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш) асосан суд тайинлаган аҳлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш ва муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоларини ўташ даврида 5 нафар маҳбуснинг йиғма жилд ҳужжатлари суд томонидан кўриб чиқилиб, қолган жазони ўташ муддатидан шартли озод қилинди.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 46-моддасига (Ахлоқ тузатиш ишлари) асосан 1 нафар маҳкумнинг ахлоқ тузатиш ишларининг ўталмаган муддати озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилган.

Аввалроқ Бухорода 16 нафар пробация ҳисобида турган маҳкум муддатидан аввал озод этилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар