Қозоғистон Мажилиси Ўзбекистон билан ҳамкорлик муносабатлари ҳақидаги шартномани ратификация қилди

Қозоғистон парламенти мажилиси Ўзбекистон билан ҳамкорлик муносабатлари ҳақидаги шартномани ратификация қилди, хабар берди «Власть».

Шартнома сиёсат, савдо-иқтисодиёт, транспорт, энергетика, маданият ва гуманитар соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришни назарда тутади.

Бундан ташқари, ҳужжат икки мамлакат парламентлари, сиёсий партиялари, ижтимоий ташкилотлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Шунингдек, шартнома Олий давлатлараро кенгашини яратишни кўзда тутади, у давлат рпҳбарлари томонидан бошқарилади ҳамда ташқи сиёсат, хавфсизлик ва чегара сувлари масалаларини ҳал қилади.

Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон шартномани ўтган йилнинг декабр бошида ратификация қилган эди.

Янгиликлар