Тошкентдаги кўчалардан бири икки кунга транспорт ҳаракати учун ёпилади

Тошкентдаги кўчалардан бири таъмирлаш учун икки кунга транспорт ҳаракати учун ёпилади.


Маълум қилинишича, 28 февраль куни соат 20:00 дан 1 мартга қадар Темур Малик ва Мирзо Улуғбек кўчалари чорраҳасидан Султония кўчасигача бўлган қисмида автомашиналар ҳаракати вақтинча чекланади.

Қайд этилишича, мазкур ҳудудда таъмирлаш ва йўлларни кенгайтириш ишлари олиб борилади. Пойтахт маъмурияти юзага келган ноқулайликлар учун узр сўради.

Янгиликлар