Ўзбекистонда 28 май куни қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди
Ўзгидромет 28 май куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 9-14, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғолди ва тоғли туманларида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 14-19 даража илиқ бўлади.