Самарқандда 18 нафар коронавирусга чалинган бемор соғайди

Самарқанд вилоятида 27 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилган 18 нафар бемор тузалди.

Қайд этилишича, вилоятда айни пайтга қадар 1672 кишида коронавирус аниқланган. Беморларнинг 1551 нафари касалликдан соғайган, 5 киши вафот этган.

Маълумот учун, мамлакатда жами 37 200 (+638) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (92 фоиз) соғайган. 2 949 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 40 447 (+109) нафарни ташкил этмоқда.

Янгиликлар