Самарқандда яна 21 нафар бемор коронавирусдан соғайди

Самарқанд вилоятида 28 август куни коронавирусга чалинган 21 нафар бемор соғайди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, вилоятда айни пайтга қадар 1672 кишида коронавирус аниқланган. Беморларнинг 1572 нафари касалликдан соғайган, 5 киши вафот этган. Ҳозирда 95 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар асосида даво чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, 28 август куни Тошкент шаҳрида 462 нафар, Тошкент вилоятида 156 нафар, Наманган вилоятида 16 нафар, Хоразм вилоятида 10 нафар, Сурхондарё вилоятида 6 нафар, Қорақалпоғистонда 2 нафар бемор соғайди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 28 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 40 720 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар коронавирус инфекциясига чалинган 37 873 фуқаро соғайган. Ҳозирда 2545 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.