Россия сафарбарликдан қочаётганлар рўйхатини шакллантиряпти

Россия «махсус ҳарбий операция» ва қисман сафарбарлик фонида мамлакатни тарк этганлар рўйхатини юритмоқда. Бу ҳақда Давлат думаси раиси Вячеслав Володин маълум қилди.

«Биз кетганлар рўйхатини тузяпмиз. Улар ким кетганини, нима учун кетганини ҳеч ким кўрмайди, деб ўйлашяпти», дейди сиёсатчи.

Бунга жавобан, Думанинг Мудофаа қўмитаси аъзоси Андрей Гурулев мамлакатдан чиқиб кетаётган россияликларнинг рўйхатлари юритилмаслигини, чегарани кесиб ўтган фуқароларнинг ягона маълумотлар базаси мавжудлигини маълум қилди.

«Россия чегарасини кесиб ўтадиган одамлар учун ягона база мавжуд. Чегарани кесиб ўтганлар ушбу ягона маълумотлар базасида ўз аксини топган», дейди Гурулев.