Андижон шаҳридаги учта маҳаллага жами 4 тонна арзонлаштирилган ун тарқатилди
Андижон шаҳридаги «Ахмад Яссавий», «Янги турмиш» ва «Бобосадин» маҳаллаларига жами 4 тонна арзонлаштирилган ун тарқатилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, «Ахмад Яссавий» маҳалла фуқаролар йиғинидаги оилаларга 25 килограммдан жами 3 тонна ҳамда «Янги турмиш» ва «Бобосадин» маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 160 та хонадонга 25 килограммдан жами 4 тонна арзонлаштирилган ун тарқатилган.
Андижон шаҳар 2- сектор ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида аёллар ва ёшлар дафтарини шакллантириш давомида фуқароларнинг мурожаатларига асосан бир қанча ишлар амалга оширилган.
Хусусан, «Андижон» ва «Тўққизариқ» маҳалла фуқаролар йиғинларидаги жами 200 та оилага 200 дона суюлтирилган газ балони тўлдирилган ҳолатда етказиб берилган.
Шунингдек, «Ҳамкорлик» маҳалла фуқаролар йиғинидаги фуқаролар эътирозига сабаб бўлаётган тешилган сув қувури масаласи кўриб чиқилган. Ушбу сув қувури «Сувоқава» давлат унитар корхонаси томонидан таъмирланган ва сув сизиб чиқишининг олди олинган.
Аввалроқ Тойлоқда эҳтиёжманд оилаларга маиший техника ва пул маблағлари тарқатилганди. Шунингдек, Ромитанда ҳоким томонидан эҳтиёжманд оилаларга қорамол ҳамда қўй тарқатилгани хабар қилинди.