Ўзбекистонда 2021—2022 йилларда электр энергияси тарифлари оширилмайди (видео)
Ўзбекистонда 2021—2022 йилларда электр энергияси тарифлари оширилмайди. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти раиси Улуғбек Мустафоев маълум қилди.
Улуғбек Мустафоевнинг таъкидлашича, Шавкат Мирзиёев 2021—2022 йилларда электр энергияси тарифларини оширмаслик ҳақида топшириқ берган.
«Бу масалаларни қандай амалга оширишда ҳар бир компания, жумладан, ‘Ҳудудий электр тармоқлари’ акциядорлик жамияти олдига ҳам бир қатор вазифаларни қўйдилар», — дейди раис.
Маълумот учун, охирги марта электр энергияси тарифлари 2019 йил 15 августда оширилган. Ҳозирда маиший истеъмолчилар учун 1 кВт/соат электр энергияси қиймати 295 сўмни ташкил қилади.
Мавзуга доир:
Аввалроқ Самарқандда аҳолиининг электр энергиясидан қарздорлиги салкам 640 миллиард сўмга етгани, Сўх туманида қуввати 100 кВА бўлган 49 миллионлик трансформатор пункти ўрнатилгани хабар қилинган эди.