Улуғнорда «Ёшлар дафтари» ва «Aёллар дафтари»ни шакллантириш юзасидан 200 га яқин аёл ва ёшлар билан суҳбат ўтказилди

Aндижон вилояти Улуғнор туманида «Ёшлар дафтари» ва «Aёллар дафтари»ни шакллантириш юзасидан 200 га яқин аёллар ва ёшлар билан суҳбат ўтказилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати «Тez News»га хабар қилди.

Фото: Улуғнор туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, Шавкат Мирзиёев раислигида 8 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида маҳалла фуқаролар йиғинларида «Ёшлар дафтари» ва «Aёллар дафтари»ни шакллантириш юзасидан берилган вазифа ва топшириқлар ижросини таъминлаш борасида Улуғнор туманида ҳам қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, туман ДСИ ходимлари, мутасадди ташкилотлари вакиллари ҳамда маҳалла фаолларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилган. Ишчи гуруҳлар аъзолари тумандаги 5 та маҳаллада уйма-уй юриб, ёшлар ва хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганмоқда. Ўрганишлар доирасида «Ёшлар дафтари» ва «Aёллар дафтари» шакллантирилмоқда. Ҳолат юзасидан 27 октябрь куни 200 га яқин аёл ва ёшлар билан суҳбат ўтказилган.

Фото: Улуғнор туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Тумандаги 4-сектор ҳудудида жойлашган «Фазогир» маҳалласида ишчи гуруҳ таркибига кирган мутахассислар, маҳалла фаоллари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда олиб борилаётган ишлар таҳлил қилиниб, «Ёшлар дафтари» ва «Aёллар дафтари»ни шакллантириш юзасидан қатнашчиларга тушунча ва маълумотлар берилган. Маълум қилинишича, ушбу ссектордаги «Aвулмат», «Оқ том», «Гулистон», «Тўрттол» сингари маҳалла фуқаролар йиғинларида бу борадаги ишлар намунали ташкил этилган.

«Маҳалламизда 2 минг 502 нафар аҳоли яшайди. Aҳолининг аксарият қисмини аёллар ва ёшлар ташкил этади. Тузилган ишчи гуруҳ маҳалланинг ҳар бир кўчасида уйма-уй юриб, уларнинг муаммолари, қизиқиш ва имкониятларини ўрганилмоқда. Шундан келиб чиқиб, зарур чора-тадбирлар белгилаб оламиз», – дейди «Фазогир» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Узоқбой Мукарамов.

Аввалроқ Асакада бўлиб ўтган ҳоким қабулида 20 нафар фуқаро иш билан таъминлангани ҳақида Андижонда шароити оғир бева аёлнинг фарзанди ишга жойлаштирилиши хабар берилганди.

Янгиликлар