Ўзбекистон бўйича қанча фуқаро тўлиқ эмлангани маълум қилинди
28 июлда мамлакат ҳудудлари бўйлаб 218 651 доза COVID-19’га қарши вакцина қўлланилди, деб хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, улардан:
- 1-босқич эмланганлар 137 758 нафарни,
- 2-босқич эмланганлар 52 801 нафарни,
- 3-босқич эмланганлар 28 092 нафарни ташкил қилди.
Шунингдек, айни кунгача мамлакатда жами 6 982 431 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 4 489 719 нафарни,
- 2-босқичда эмланганлар 1 787 226 нафарни,
- 3-босқич эмланганлар 705 486 нафарни ташкил қилди.
Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 149 687 нафарни ташкил қилмоқда.
Бундан ташқари, 28 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Фарғона вилояти (28 136 доза),
- Андижон вилояти (24 341 доза),
- Наманган вилояти (21 367 доза),
- Бухоро вилояти (20 097 доза) банд қилди.
Шунингдек, жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
- Наманган вилоятида 910 884 доза,
- Фарғона вилоятида 907 405 доза,
- Андижон вилоятида 772 916 доза,
- Самарқанд вилоятида 648 144 дозани ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.