Зимбабве пойтахти яқинида вабо эпидемияси қайд этилди

Зимбабве пойтахти чеккасида 60 кишида вабо касаллиги қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш ва болалар саломатлиги вазирлиги маълумотларига таяниб, Тhе Herald газетаси хабар берди.

Департамент маълумотларига кўра, касаллик эпидемияси Хараре шимолидаги Мазуэ қишлоғида қайд этилган. Бунга ягона артезиан қудуғи сувининг тозаланмагани ва оқава сувнинг очиқ қудуқларга тарқалгани сабаб бўлган.

Қайд этилишича, мутасадди идоралар томонидан маҳаллий аҳоли ўртасида профилактика ишлари олиб борилмоқда, касалланганларга ёрдам кўрсатиш ва шахсий гигиена қоидаларини тарғиб қилиш мақсадида вақтинчалик марказ ташкил этилган. Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласи ҳал этилмоқда.

Жаҳон