Ғиждувонда 1,4 млн сўмлик телефонни ўғирлаган қиз қўлга олинди

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида 1 400 000 сўмлик телефон ўғирлаган қиз қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ aхборот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, 7 август куни, тахминан, соат 07:00 да Ғиждувон тумани «Позагари» МФЙ Тўқол қишлоғида яшовчи Х.Х.нинг яшаш уйидан бир дона баҳоси 1 400 000 сўмлик «Samsung-A10» русумли телефон ўғирланган.

Ҳолат юзасидан туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни жабрланувчининг ён қўшниси 1995 йилда туғилган Н.М. исмли қиз содир қилганлиги аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, Фарғонада танишининг уйидан бир қоп картошка ва 450 минг сўмлик телефон ўғирлаган шахс қўлга олингани ҳамда Қувасойда хонадондан велосипед ўғирлаб кетган шахс ушлангани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар