Когонда 5 та мактаб фаолиятини анъанавий шаклда бошлади (фото)

Бухоро вилояти Когон шаҳрида 1-, 4-, 6-, 9-сонли умумтаълим ҳамда 17-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаблари ўз фаолиятини бошлаб, 1—4 синфларга дарс жадвалларига биноан дарслар ўтилган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Когон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, 28 cентябрь куни Когон шаҳрида яна 5 та мактаб анъанавий тарзда фаолиятини бошлаган. Жумладан 1-, 4-, 6-, 9-сонли умумтаълим ҳамда 17-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаблари ўз фаолиятини бошлаб, 1—4 синфларга дарс жадвалларига биноан дарслар ўтилган. Шаҳар ҳокимлиги, шаҳар санитария-эпидемиология осойишталик маркази, халқ таълими бўлими ҳамда соҳага доир ташкилот мутахассислари иштирокида ташкил топган ишчи гуруҳнинг хулосасига биноан умумтаълим мактабларнинг фаолиятига рухсат берилган.

Фото: Когон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Мактабларнинг киравериш эшигида шаҳар тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан ҳар бир ўқувчининг тана ҳароратлари ўлчаниб, дезинфекция воситалари билан қўллари зарарсизлантирилиб, мактабга киритилган.

Фото: Когон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фаолиятини тиклаган 5 та умумтаълим мактабларининг 1—4 синф ўқувчиларига Президент совғалари тантанали равишда топширилган.

Фото: Когон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълумот ўрнида Когон шаҳрида жами 11 та умумтаълим мактаби мавжуд бўлиб, 2020/2021 ўқув йили бошидан буён 10 таси ўз фаолиятини бошлаган. Шундан 5 таси 1—11 синфларни қабул қилган. Қолган 5 таси ҳозирча бошланғич синфларни, яъни 1—4 синф ўқувчиларини қабул қилган. 28 cентябрь ҳолатида 10 та мактаб 6720 нафар ўқувчини қамраб олиш имкониятига эга бўлиб, шундан 2883 нафар ўқувчи анъанавий таълим шаклида, 3837 нафар ўқувчи онлайн таълим шаклида таълим олишмоқда.

Фото: Когон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Когон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Aввалроқ Ғиждувонда 2020/2021 ўқув йилида қанча мактаб анъанавий шаклда фаолият бошлагани маълум қилингани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар