Жаҳон банки кредити ҳисобидан Олот ва Қоракўлдаги сув иншоотларида реконструкция ишлари йўлга қўйилди

Бухоро вилояти Олот ва Қоракўлда сув иншоотлари модернизация қилинади. Бу ҳақда «Ўзсувтаъминот» AЖ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Ўзсувтаъминот» AЖ матбуот хизмати

Хабарга кўра, 26—27 сентябрь кунлари Бухоро вилояти Олот ва Қоракўл туманларида «Ўзсувтаъминот» AЖ раҳбарияти аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишган.

Фото: «Ўзсувтаъминот» AЖ матбуот хизмати

Таъкидланишича, Олот туманида 52,1 километр магистрал сув тармоқлари, 137 километр келтирувчи сув тармоқлари, 1359 километр тарқатувчи, 1460,9 километр абонент тармоқлари, 37 дона босимли сув минораси, 4 дона сув тарқатиш иншооти, 1 дона сув тозалаш ва тарқатиш иншооти янгидан қурилиб, тўлиқ реконструкция ва модернизация қилиниши режалаштирилган.

Фото: «Ўзсувтаъминот» AЖ матбуот хизмати

Қоракўл туманида «Дўстлик» сув тақсимлаш иншооти ҳудудида 2,5 гектар, лойиҳавий қуввати суткасига 6 минг метр куб, иншоотдаги сиғими 2000 метр куб бўлган 2 дона тоза сув сақлаш ҳовузи (резервуарлар) янгидан қурилган. Сиғими 1000 метр куб бўлган 2 дона тоза сув сақлаш ҳовузи реконструкция қилинган. Бундан ташқари, 16 та насос агрегати янгидан ўрнатилган. Шунингдек, ҳудуди 0,5 гектар, баландлиги 35 метр, ҳажми 200 метр куб бўлган «Истиқлол» сув минораси ҳам ўрганилган.

Шунингдек, Жаҳон банки кредит маблағлари ҳисобидан Олот туманида «Двойник» сув олиш иншооти ва Қоракўл туманида «Баҳринбаёт» сув тарқатиш иншоотида реконструкция ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Аму-Бухоро ирригация тизимини тиклаш лойиҳасига 406 миллион доллардан зиёд маблағ ажратилгани, Пешкуда қайта таъмирланган сув иншооти фойдаланишга топширилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар