Тошкентнинг 3 туманида кечгача газ таъминоти тўхтатилди

13 май куни таъмирлаш ишлари туфайли Тошкентнинг бир неча ҳудудида табиий газ таъминоти вақтинча чекланади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, ушбу туманларининг айрим ҳудудларида газ таъминоти тўхтатилади:

• Мирзо улуғбек тумани (соат 10:00 дан 17:00 гача) — «Заковат» МФЙ;

• Шайхонтоҳур тумани (соат 10:00 дан 17:00 гача) — «Хадра» МФЙ;

• Сергели тумани (соат 11:00 дан 16:00 гача) — «Жунариқ» МФЙ.

Таъмирлаш ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти қайта тикланиши билдирилди.

Ўзбекистон