Ўзбекистонга кириш чеклови 1 мартга қадар узайтирилганлиги маълум қилинди

Ўзбекистонга кириш учун қўйилган чекловлар узайтирилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик барқарорликни таъминлаш мақсадида, хусусан, бошқа мамлакатлардан вируснинг янги штаммлари кириб келишининг олдини олиш борасида Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка давлатлари билан халқаро авиарейслар (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали Ўзбекистонга кириш)ни тўхтатиш каби чоралар кўрилган эди.

Қайд этилишича, юзага келган ҳолатларнинг таҳлили ҳамда юқорида келтирилган давлатлардаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда, 2021 йилнинг 1 февралига қадар киритилган чеклов муддати Республика махсус комиссиясининг қарори билан 1 мартга қадар узайтирилди.

Таъкидланишича, Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатларида сўнгги 14 кун давомида бўлган шахслар юқоридаги чеклов амал қилган давр мобайнида Ўзбекистонга киритилмаслиги, шунингдек, сўнгги 14 кун давомида ушбу давлатларда бўлган ҳолда учинчи давлатлар орқали келаётган Ўзбекистон фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар вақтинчалик карантинда сақлаш мажмуаси ёки тегишли меҳмонхонада карантинга олиниши тартиби давом эттирилади.

Мавзуга доир:

Янгиликлар