Илон Маск «Neuralink» нейроимплантининг илк бор инсон миясига жойлаштирилгани ҳақида хабар берди

Тадбиркор беморнинг ҳолати ҳақида ижтимоий тармоқларда сўзлаб берди.

2023-йилнинг куз фаслида америкалик тадбиркор Илон Маскнинг «Neuralink» номли компанияси имплантларнинг инсон миясига жойлаштирилиши бўйича клиник синовлар ўтказиш учун кўнгиллиларни йиғаётгани ҳақида эълон қилганди, бугун эса тадбиркор ўтказилган операция ҳақида хабар берди.

Ижтимоий тармоқда Х Маск синов остидаги кўнгилли тикланаётгани ва ўзини яхши ҳис қилаётгани, «илк натижалар эса истиқболли эканлиги» ҳақида хабар берди.

Қайд этилишича, «Neuralink» синовларида аввал имконияти чекланган одамлар иштирок этади. Компания ваъда беришича, чип ёрдамида компьютер ва телефонларни онг орқали бошқариш мумкин бўлади.

Янгиликлар