Бухорода севган қизининг интим суратларини тарқатиб юборган шахс ушланди
Бухорода ишқий муносабатда бўлиб келган қизининг интим суратларини тарқатиб юборган фуқаро ушланди. Бу ҳақда Республика Киберхавфсизлик марказининг матбуот ҳизмати ҳабар беради.
Аниқланишича, ички ишлар органларига Бухоро вилоятида яшовчи аёл мурожаат қилиб, ўзининг интим фото ҳамда видео тасвирлари номаълум шахс томонидан Telegram мессенжерида тарқатиб юборганлигини маълум қилган.
Шундан сўнг, тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилиб, ушбу жиноятни Бухоро вилоятида яшовчи Р.Р. содир этганлиги аниқланган.
Натижада гумонланувчи тергов ҳаракатларига жалб этилиб, жабрланувчи билан маълум бир вақт ишқий муносабатда бўлиб келгани аниқланган.
Ҳабарга кўра, у турли беҳаё фотосуратларни Telegram мессенжери орқали қўлга киритиб, уларни қизнинг қариндошларига тарқатиб юборган.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 141-3-моддаси 2-қисми (Шахс шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ва шахс ҳаётининг интим жиҳатларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.