Самарқандда 30 кишида коронавирус аниқланди, 20 нафар бемор касалликдан соғайди

Самарқанд вилоятида 30 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 30 кишига ошиб, 1718 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Вилоятда айни пайтга қадар 20 нафар бемор соғайиб, жами тузалганлар сони 1592 кишига етди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 41424 (+121) нафарни ташкил этмоқда. Мамлакатда 38655 (+296) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган. 

Янгиликлар