Ургутда қанча хотин-қиз раҳбарлик лавозимида ишлаши маълум бўлди (фото)

Самарқанд вилояти Ургут туманида 281 нафар хотин-қиз турли соҳаларда раҳбарлик лавозимида фаолият юритмоқда. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ургут туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Туман, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ташаббуси билан «Хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлар ва Хотин-қизлар» мавзусида «Аёллар форуми» бўлиб ўтган.

Фото: Ургут туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълумот учун, туманда ҳозирда 281 нафар хотин-қиз турли соҳаларда раҳбарлик лавозимида фаолият юритмоқда. Шулардан 233 нафари таълим, 32 нафари соғлиқни сақлаш, 48 нафари ишлаб чиқариш, 11 нафари қишлоқ хўжалиги, 5 нафари эса маҳалла раиси соҳасида фаолият олиб боради.

Фото: Ургут туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Тумандаги жами хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар сони 304 та бўлиб, шундан маҳалла фуқаролар йиғинларида 100 та, мактабгача таълим муассасаларида 35 та, мактабларда 143 та, касб-ҳунар мактабларида 3 та, тиббиёт йўналишида 18 та, бошқа корхона ташкилотларда 6 та фаолият юритади.

Фото: Ургут туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Самарқандда хотин-қизлар билан боғлиқ салкам 3,5 мингта муаммо ижобий ҳал қилингани ва Давлат хизматлари агентлигида хотин-қизлар учун 400 та янги иш ўрни очилиши маълум қилинганди. Шунингдек, Наманган шаҳрида 54 нафар ишсиз хотин-қизнинг бандлиги таъминланган.

Янгиликлар