Футбол бўйича Англия чемпионати вақтинча тўхталиши мумкин

Футбол бўйича Англия премьер-лигаси раҳбарияти инглиз футболида коронавирус ҳолатлари авж олгани сабабли мавсумни икки ҳафтага тўхтатиб туришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «The Telegraph» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Нашр маълумотларига кўра, клублар январь ойида икки ҳафталик танаффус қилиш бўйича муҳокамалар олиб бормоқда. Аввалроқ «Эвертон» — «Манчестер Сити» ўйини қолдирилгач, баъзи топ-менежерлар ушбу вариантни маъқул деб билмоқда.

Шунингдек, Премьер-лигада 30 декабрь куни бўлиб ўтиши керак бўлган «Тоттенхэм» — «Фулхэм» ўйини ҳам ўтказилмаслиги мумкин. «Шеффилд Юнайтед» «Бёрнли»га (0:1) қарши баҳсни коронавирус билан касалланган бир қанча футболчичиларисиз ўтказганди. «Саутгэмптон» – «Вест Хэм» (0:0) ўйинини мезбонлар устози Ральф Ҳазенҳюттль оила аъзоларидан бирида COVID-19 аниқлангани учун ўтказиб юборди.

АПЛдаги сўнгги тестларда 18 та янги ҳолат аниқланган. Бу август ойидан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Маълумот учун, Премьер-лигада «Ливерпуль» жамоаси 32 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Ундан кейинги ўринларда «Манчестер Юнайтед» ва «Лестер Сити» жамоалари мос равишда 30 ва 29 очко тўплаган ҳолда 2 ва 3-ўринларни банд этиб турибди.

Янгиликлар